Аргентиналик футзалчилар Ўзбекистонга етиб келди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 2 ва 3 февраль кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида амалдаги Жаҳон чемпиони - Аргентина футзал терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Аргентиналик футзалчилар бугун тун ярмидан оққанда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келишди. Жанубий америкалик спортчилар коронавирус инфекцияси учун тест топширишгач, "Ҳилтон" меҳмонхонасига жойлашди.
Ўзбекистон ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўртоқлик учрашуви 2 февраль куни кеч соат 18:30 га белгиланган.
[gallery-974]
Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА