Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аргентинада собиқ Президент судланди
18:45 / 2025-06-14

Аргентинанинг собиқ Президенти Кристина Киршнер иши бўйича ҳукм ўқилди. Уни 6 йиллик қамоқ кутяпти. Жазо турини уй қамоғига алмаштириш ҳаракатини давом эттираётган адвокатлар суд холис ўтмаганини таъкидламоқда. Суд собиқ етакчига умрбод давлат лавозимида ишлашни ҳам тақиқлаган.

Хўш, бу машҳур сиёсатчи хоним нимада айбланди? Суд хулосасига кўра, Кристина Киршнер президентлик даврида 50 дан зиёд давлат лавозимини тақсимлашда коррупцияга йўл қўйган.

Ҳозир ҳам сиёсий партиялардан бирига раҳбарлик қилиб келаётган айбланувчига нисбатан ҳукм унинг тарафдорларида норозилик уйғотди. Бундай кайфият одамларни пойтахт Буэнос-Айрес кўчаларига чиқишга ундади.

Суд қароридан хабар топган намойишчилар мегаполисдаги Рио-де-ла-Плата кўчасини тўсиб қўйган, собиқ Президентни кескин танқид қилган  икки асосий нодавлат телетармоқ идорасига бостириб кирган.

Суд Хавфсизлик вазирлигидан 72 ёшли маҳкума учун ҳибсхона ташкил этишни сўраган. Унинг адвокати Карлос Беральди эса маҳаллий телевидениега берган интервьюсида ёши туфайли Кристина хоним жазо муддатини уйда ўташини суддан сўраган.

Мазкур жиноят ишига тадбиркор Ласаро Баэс, жамоат ишлари вазири Хосе Лопес каби яна бир неча собиқ амалдор ҳам алоқадор.

Хулоса шуки, айбланганлар ҳукмдан норози. Киршнер тарафдорлари намойишни тўхтатмаяпти. Адвокатлар ишни қайта кўриб чиқиш учун тегишли юқори ташкилотларга мурожаат қилиш ниятида.

К.Бекжонов, ЎзА