Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аргентина жанубида 30 та кит ҳалок бўлди
13:33 / 2022-10-15

Аргентина жанубида 30 та кит нобуд бўлгани аниқланди, деб ёзмоқда РИА Новости маҳаллий китларни муҳофаза қилиш институти маълумотларига таяниб.

"26 та катта ва тўртта ёш китларнинг жасадлари аниқланди. Уларнинг биринчиси 24 сентябрда топилган эди.

Айни пайтда олимлар китлар ўлимига нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Сув ўсимликларининг  гуллаётгани натижасида заҳарланиш эҳтимоли ҳам вариантларнинг бири сифатида кўриб чиқилмоқда. Чунки, ушбу ҳудудда яшовчи планктонлар ва молюска таналарида юқори даражада биотоксинлар аниқланган.

Гулловчи заҳарли сув ўтлари дунё муаммосига айланган. Масалан, 2015 йилда Чилида  сув ўтларидан заҳарланиб 300 та кит  ҳалок бўлган эди.

Бундай заҳарли сув ўсимликларининг соҳилга яқин жойларда гуллашига инсон фаолият асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Чунк иинсон фаолияти туфайли, аниқроғи уларнинг саноат чиқиндиларини ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғит қолдиқларини окенларга ташлаб юбориши сув ўтларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Ёш китларнинг жасадлари Вальдес  яримороли атрофида топилган. Бу ерларга ҳар йили июнь ойидан декабрь ойигача минглаб сайёҳлар океан гигантларини томоша қилиш учун келади. Китлар ушбу ҳудудларга  авлод қолдириш ёки яқинда туғилган болаларини озиқлантириш учун келади. Қолаверса, бу жойлар китлар сайёҳлар кўл узатар даражада яқин келадиган Аргентинадаги ягона ҳудуд ҳисобланади.