Аргентина БРИКСга кирмайди(ми?)
Яқинда Аргентина президентлигига сайланган Хавьер Милей ҳукуматини БРИКСга аъзо қилиш нияти йўқлигини билдирди. Бу ҳақда янги етакчининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазирлиги бўлажак раҳбари Диана Мондино баёнот берди.
19 ноябрь куни Аргентинада президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. “Озодлик яқинлашмоқда” ўнгчилар коалициясидан номзодини илгари сурган либертарианчи депутат Милей рақибини мағлубиятга учратиб, олий лавозимга сайланди.
Мондино октябрь ойида ҳам “Озодлик яқинлашмоқда” альянси Аргентинанинг БРИКСга киришидан ҳеч қандай маъно кўрмаслигини айтган эди.