French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари Навоий таваллудини кенг нишонламоқда
12:19 / 2020-02-09

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.


Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Термиз шаҳридаги Санъат саройида ташкил этилган театрлаштирилган байрам тадбирида Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Буюк аллома Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди барча замонларда ҳам жаҳон адабиётшунослари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилган. Ноёб истеъдод эгаси бўлган ул зотнинг асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айланган. А. Навоий ғазалларининг маъно-мазмуни ҳозирги пайтда ҳам ёшу-кекса учун бирдек аҳамият касб этаётгани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Беназир шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳарбий хизматчиларнинг тарихимизни чуқур ўрганиш, бой меросимиз, мумтоз адабиётимиз ҳамда миллий қадриятларимиз билан ғурурланиш туйғусини, ватанпарварлик ҳиссини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

photo_2020-02-09_12-12-17.jpg

Тадбирда ана шу ҳақда атрофлича сўз юритилди. Маннон Уйғур номли Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри ижодкорларининг “Алишер Навоий” номли театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

–Навоий асарлари инсон қалбини маънан ёритиб, кўнгилларга ўзгача шавқ бағишлайди,– дейди Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник З.Юсупов.– Инсонни ватанпарварлик ва эзгуликка, улуғ фазилатларга эга бўлишга ундайди. Юртга садоқат, ҳалол меҳнат, маърифат, жасорат ва матонат каби юксак хислатлар кенг тараннум этилгани билан ўзига мафтун этади. Албатта, бундай олижаноб фазилатлар биз, ҳарбий хизматчиларнинг Ватан тинчлиги ва халқимизнинг осуда, обод турмушини таъминлашдаги вазифамизни янада теран англаб олишимизда аҳамиятлидир. Шу боис ҳам буюк бобомиз асарларини севиб мутолаа қилиш ҳарбий хизматчилар ўртасида ажойиб анъанага айланган.

Тадбир ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларида бой таассурот уйғотди.

photo_2020-02-09_12-12-18 (2).jpg

photo_2020-02-09_12-12-18.jpg