English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ва олимлар учрашуви
14:38 / 2019-08-23

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳарбийлар ва кутубхона ходимларининг тарихчи олимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳарбийлар ва кутубхона ходимларининг тарихчи олимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Туркистон жадидчиларининг маърифатчилик ислоҳотларида фаол қатнашган, Германияда таҳсил олиб қайтган ёш туркистонликларнинг аянчли тақдири, ҳаёт йўли акс этган “Ўзбек ёшлари ва хорижий таълим” деб номланган китоб тақдимоти ва “Мустақиллик – энг олий неъмат” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

– Ватанимизни қанча севсак кам. Тарихимизни астойдил ўргансак, билмаган янги маълумотларимиз чиқиб келаверади. Биз ҳарбийлар Ватанимиз ўтмиши ва бугунини яхши билишимиз, юртимизни янада кўпроқ севишимиз, асрашимиз ва ана шу муҳаббатимиз билан бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак. Бу каби учрашувлар бизнинг илмга бўлган иштиёқимизни, Ватанга меҳримизни янада оширади, – деди оддий аскар Баҳром Ҳакимов.

Тадбирда тарих фанлари доктори, профессор Доно Зияева, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ходими Баҳром Ирзаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда таълим тизимида бўлаётган ўзгаришлар, ёшларнинг илм олиши ва ҳунар эгаллашида муносиб шароитлар яратилгани ҳақида гапирди. Мустақиллик шарофати билан миллатимизга қайтарилган миллий ғурур, тил, дин ва маданиятимизнинг эркин тараққиёти ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Давра суҳбатида ҳарбийлар олимлардан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олди. Тадбирдан сўнг меҳмонларнинг кутубхонага саёҳати ташкил этилди.