Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар учун янги уйлар
20:10 / 2020-08-28

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати ЎзА мухбирига маълум қилди.


Мамлакатимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида қурилган 2 та кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати ЎзА мухбирига маълум қилди.

Янги хонадон калитларини бахтли оилаларга топшириш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Женгисбай Ембергенов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фарҳоджон Шерматов, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, охирги йилларда ҳарбий соҳага бўлаётган эътибор туфайли ҳарбий қисм ва муассасалар, дала-ўқув майдонлари инфратузилмасини такомиллаштириш, юрт ҳимоясидек масъулиятли касб эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шароит яратиш, уларни уй-жой билан таъминлаш, ҳарбий пенсионерларнинг ижтимоий муҳофазаси каби масалалар долзарб бўлиб келаётганини эътироф этди.

29.jpg

Жумладан, охирги 3 йилда биргина Шимоли-ғарбий ҳарбий округда 300 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи учун имтиёзли ипотека кредити асосида 8 та уй қурилгани таъкидланди. Айни кунларда Мудофаа ишлари бошқармасининг янги биносини қуриш, “Нукус” полигони инфратузилмасини такомиллаштириш борасида ишлар бошлаб юборилди.

– Бугун оила аъзоларимиз билан 2 хонали янги уйга эга бўлдик, – дейди I даражали сержант Ойбек Тлеўбоев. – Бу энг улуғ, энг азиз байрам арафасида бундай турар жойга эга бўлганимиздан жуда бахтиёрмиз.

Тадбир давомида янги хонадон эгаларига калитлар тантанали тарзда топширилди. Меҳмонлар янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар уйларига кириб, уларга оилавий бахт ва омад тилади.

Нукус гарнизонидаги “Ватанпарвар” маҳалласида бунёд этилган 30 хонадондан иборат иккита 5 қаватли шинам, барча қулайликларга эга бўлган янги уйлар юртимизни кўз қорачиғидек асраб келаётган Ватан ҳимоячиларига байрам туҳфаси бўлди.

31.jpg

33.jpg