English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар учун байрам ярмаркаси
10:35 / 2019-12-25

Самарқанд шаҳридаги ҳарбийлар шаҳарчасида Янги йил байрами олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.


Самарқанд шаҳридаги ҳарбийлар шаҳарчасида Янги йил байрами олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган ярмаркада вилоятдаги фермер хўжаликлари, ишлаб чиқарувчилар ўзлари етиштирган маҳсулотларни бозордагидан арзон нархда аҳолига таклиф этмоқда.

– Бу ердаги нархлар ҳамёнбоп, бозордан 15-20 фоиз арзон, – дейди нафақадаги ҳарбий Владимир Облақулов. – Ушбу ярмаркани “Ватанпарвар” маҳалласи марказида ўтказилиши фахрийлар учун ҳам анча қулайлик яратди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларига ҳарбий хизматчилар номидан миннатдорлик билдираман.

Мазкур озиқ-овқат ярмаркаси 25-26 декабрь кунлари ҳам давом этади, деб хабар бермоқда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

image_2019-12-25_09-43-26.png

image_2019-12-25_09-43-36.png