Ҳарбий психологлар ҳам эвакуация қилинган аҳолига кўмак бермоқда
Мудофаа вазирлиги ҳарбий психологларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатида эвакуация қилинган аҳоли билан ижтимоий-психологик тадбирларни амалга ошираётир.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий психологларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатида эвакуация қилинган аҳоли билан ижтимоий-психологик тадбирларни амалга ошираётир.
Ушбу ишчи гуруҳ таркибида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий психологлари ҳам фаол қатнашмоқда.
Аҳоли руҳиятига таъсир қилган ваҳима, қўрқув ва тушкунлик ҳолатларини бартараф этишга қаратилган жамоавий ҳамда якка тартибдаги психологик консультациялар амалга оширилмоқда.
Тошкент ҳарбий округи матбуот хизматининг хабар беришича, офат оқибатида жабрланган аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.