Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий округ қўмондони уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олди
11:50 / 2020-03-03

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги олдидан турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги олдидан турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиняпти.

Куни кеча Шимолий-ғарбий харбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Нукус ҳарбий прокуратураси вакиллари ҳамда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тилеубай Отепбергеновнинг хонадонида бўлишди. 

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Отахонга байрам совғалари, кондиционер топширилди. Тилеубай ота курсатилаётган эҳтиромдан миннатдор бўлиб, уруш йиллариниг машъум кунларини меҳмонларга айтиб берди. Шундан сўнг Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестри жамоаси ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янграб, қўни-қўшнилар ҳарбийлар билан қўшилишиб рақсга тушдилар.

Ҳарбий хизматчилар томонидан отахон яшайдиган уй ҳовлига экилган бир неча туп дарахт ўзгача бир туҳфа бўлди. Энди ҳовлида нуронийга бағишланган кичик боғ гуллаб-яшнайди.

Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони уруш қатнашчисининг оила аъзоларига отахонга яхши қараганликлари учун миннатдорлик билдирди.