Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий оилаларга психологик маслаҳат бериш тизими жорий этилди
19:44 / 2020-09-10

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур тизим Мудофаа вазирлигининг ҳарбий маҳаллалари ўртасида биринчи бўлиб Нукусда йўлга қўйилди.


Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг ташаббуси билан Нукус гарнизони ёпиқ ҳарбий шаҳарчасидаги Ватанпарвар маҳалласида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига психологик хизмат кўрсатиш тизими жорий этилди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур тизим Мудофаа вазирлигининг ҳарбий маҳаллалари ўртасида биринчи бўлиб Нукусда йўлга қўйилди.

_U4A6953.JPG

Ҳарбий округнинг малакали психолог ва социологлари, шунингдек, Нукус шаҳар оилавий психологик маркази ва вояга етмаганларга психологик ёрдам бериш марказининг тажрибали мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳарбийларнинг оила аъзоларига фарзанд тарбияси, айниқса балоғат ёшига етаётган ва ўсмирлик давридан ўтаётган болаларнинг хулқ-атворида рўй бераётган ўзгаришлар, нафақага чиққан ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоийлашув жараёнларининг осон кечишини таъминлашда янгича тизим орқали амалий кўмак берилади.

Психологик хизмат кўрсатиш ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Психолог маслаҳатини олиш учун келган маҳалла аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида респондентларни қайд этиш ёки бошқа бир ҳужжатларда расмийлаштириш қатъий равишда олиб борилмайди, шунингдек, суҳбат жараёнларининг ёпиқлиги ҳамда ошкор бўлмаслиги таъминланади. Маҳалла аҳли учун психологик кўмак бераётган мутахассисларнинг телефон орқали аноним маслаҳат бериш тизими ҳам жорий этилган.

_U4A6889.JPG

Маҳаллада психологик хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида турли семинар ва тренинг машқлари ўтказилиши йўлга қўйилган.

“Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг хотиржамлигини таъминлаш, фарзандларига ҳақиқий ғамхўр бўлиш каби муҳим вазифани бажаришда бошқа маҳаллаларга ҳар томонлама ўрнак бўлмоқда. Юртимизнинг энг олис гарнизонида жойлашган ушбу ҳарбий маҳалла 2020 йилда Мудофаа вазирлиги ҳарбий маҳаллалари ўртасида ўтказилган "Энг намунали ҳарбий маҳалла фуқаролар йиғини" кўрик-танловида фахрли 1-ўринни қўлга киритган.

_U4A6875.JPG

Ҳарбий шаҳарча ҳудудида жойлашган ушбу маҳалла фаолияти 2018 йилда йўлга қўйилган бўлиб, ундаги жами 19 та қўп қаватли уйда 500 га яқин ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий пенсионерлар истиқомат қилишади. Маҳалла ҳудудида биттадан умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим муассасаси жойлашган. 

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида ушбу маҳаллада катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ҳарбий хизматчилар учун иккита кўп қаватли янги уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.

_U4A6828.JPG