Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар ​“ғолиблар йўлагида тушликка саф тортди (ОНЛАЙН)
13:34 / 2020-01-06

Мудофаа вазирлигининг 14 та жамоаси “АрМИ-2019” Халқаро умумармия ўйинларида қатнашиб, уларнинг 11 тасида фахрли ўринларни эгаллади.

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ БИР КУНИ...

Барча қулайликлар яратилган ҳарбий қисм​ ошхонасида бугун ҳам ҳар доимгидек дастурхон ясатилган. “Ғолиблар йўлагидан” тушликка саф тортиб, келаётган ҳарбийларга марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоев айтгани каби компотлар мунтазир экан. Хизматчиларни овқатланишига халал бермаслик учун “ғолиблар йўлаги” ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Бизга маълум қилишларича, ўтган йилдан тизимда янги анъана жорий этилиб, “Мен ғолиб!” шиори остида жанговар тайёргарликнинг 60 дан ортиқ йўналишида мусобақалар ўтказилди. Натижада ҳарбий хизматчиларимиз халқаро миқёсда ўтказилган мусобақа ва танловларда улкан ютуқларга эришди.

Мудофаа вазирлигининг 14 та жамоаси “АрМИ-2019” Халқаро умумармия ўйинларида қатнашиб, уларнинг 11 тасида фахрли ўринларни эгаллади.

Терма жамоа Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Халқаро армия спорт ўйинларида 8 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритиб, 100 дан ортиқ иштирокчи давлатлар орасида кучли ўнталикдан жой олди.

Разведка бўлинмалари ҳам бу борада фаол. Мисол учун, Буюк Британияда ўтказилган “Кембрия патрули” мусобақасида 38 давлатдан иштирок этган 144 та жамоа ўртасида фахрли I ўринни, Қозоғистонда ўтказилган “Алтын уки – 2019” Халқаро мусобақасида II ўринни эгаллади. AҚШ ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Энг яхши жангчи” танловида Ўзбекистон Mудофаа вазирлигининг бир неча ҳарбий хизматчилари 1-ўринни қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, 2019 йилнинг ёзида Россияда ўтказилган ана шундай мусобақаларда сержант Жамолиддин Қосимов ҳам намунали хулқи, билими, фидойилиги туфайли 2-ўрин соҳиби бўлган.