Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмларга совғалар топширилмоқда
16:45 / 2020-01-15

Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган турли тадбирлар давом этмоқда.


Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган турли тадбирлар давом этмоқда.

Байрам муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимлиги вилоят марказидаги ҳарбий қисмларга замонавий телевизор, компьютер ва бошқа ахборот-коммуникация жиҳозларини совға қилди.

photo5258278506184420561.jpg

– Кенг экранли янги телевизор муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларимизни юртимизда юз бераётган янгиликлар билан яқиндан таништиришга янада қулай имконият яратди, – деди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисм командири, подполковник Д.Содиқов. –Компьютер, факс ва бошқа жиҳозлар иш фаолиятимиз самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Халқимизнинг осойишта турмуши ва тўкин ҳаётини таъминлашга хизмат қилади.

Тадбир доирасида Мудофаа вазирлиги ва ДХХ Чегара қўшинларининг Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларига ҳам худди шундай байрам туҳфалари топширилди.