Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Аравани қуруқ олиб қочманг..."
12:28 / 2020-08-13

Кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд халқаро веб-форуми ўз ишини бошлади.


Кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд халқаро веб-форуми ўз ишини бошлади.

Унинг очилиши БМТ томонидан Халқаро ёшлар куни деб эълон қилинган муҳим санага тўғри келганида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор.

"Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган "Самарқанд ёшлар форуми: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини, тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим" сарлавҳали материал мазкур нуфузли анжуман тафсилотларига бағишланган. Мақолада таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли Самарқанд форуми илк бор ёшларга мос замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, онлайн тарзда ўтказиляпти. Шунингдек, материалдан форумнинг аҳамияти ҳақида халқаро ва маҳаллий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам ўрин олган...

... Маълумки, умумтаълим мактабларида кимё ва биология фанларини ўқитиш сифати бугунги давр талабларига жавоб бермаётир, ўқитиш методологияси ва лабораториялар маънан эскирган, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш механизмлари жорий қилинмаган. Президентимизнинг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида муҳим қадам бўлди.

"Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган "Фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш — асосий мақсад" сарлавҳали материалда соҳа мутасаддиларининг бу борадаги муносабатлари берилган. Уларда қайд этилишича, қарор ижроси доирасида мактабларда асосий ўқув режасидан ташқари, кимё ва биологияга қизиққан йигит-қизлар битта синфга жамланиб, уларга ушбу фанларни кўпроқ ўқитишга мактабларга имконият берилади. Иккинчиси, мактабларда кимё-биология фанларини ўқитиш дастури кўриб чиқилади...

"Тарозининг ҳам икки томони бор, бир томонига ўз манфаатингиз учун оғирроқ тош қўйсангиз, мувозанат бузилади. Дастлаб кимгадир, сўнгра бутун жамиятга зиён етади. Шу тариқа адолатсизлик юзага келади. Жамият тарозининг оғир томонига қараб оғиб кетиши ҳам мумкин. Ана кейин ҳақиқий фалокат, жамиятни “хаос”га етаклайди..."

"ХХI asr" газетасида берилган "Аравани қуруқ олиб қочманг..." сарлавҳали мақола ана шундай мулоҳазалар билан бошланган. Материал муаллифи — Нуриддин Муродовнинг ёзишича, кейинги пайтларда, айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳаётдан нолиш, қайсики ислоҳотга қўл урилмасин, ҳали ўша хайрли ишлар бошланмасиданоқ, ишончсизлик билдириш, ҳеч бир фуқаролик масъулиятини ҳис қилмай туриб, масалани чуқур англамай, моҳиятига етмасдан осонгина қўл силташ ҳолатлари болалаб кетяпти...

"... Деҳқонларимиз шу кунларнинг ҳар бир сониясини қадрлаб, ғўза парваришини синчковлик билан олиб бормоқдалар, — дейилади "Qishloq hayoti" газетасида босилган "Август — ғўза парваришида муҳим ой" номли мақолада. — Улар ҳосилни кўпайтириш ва уни сақлаб қолиш айни палладаги ғўза қатор ораларига бериладиган ишлов сифатли бажарилишига боғлиқлигини яхши билишади. Мана шу тадбирлардан бири пайкалдаги тупроқ намлигини бир маромида сақлаб туришдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ғўзани чанқатиш ёки унга керагидан ортиқ сув бериш ҳам зарардир. Яна бир гап, ғўзани кўпроқ тунда суғориш лозим. Шундан сувнинг фойдаси ошиши, ҳосил тугунчалари тўкилиши камаяди..."

* * *

Янги рукн ва бугунги шарҳ ҳақидаги фикр, таклиф ва истакларингизни pochta@uza.uz манзилида кутиб қоламиз.