Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аралаш жанг санъати бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
14:49 / 2026-01-15

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сирдарё вилоятида ҳарбий хизматни ўташ чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хотирасига бағишланган спортнинг аралаш жанг санъати (ММА) бўйича вилоят кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақада 16, 17 ва 18 ёшли ўсмир спортчилар ҳамда вилоятдаги куч тузилмалари вакиллари қатнашиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, жанговар маҳорати ва спортга садоқатини намоён этдилар. Беллашувлар юқори савияда ўтказилди, амалдаги спорт қоидаларига қатъий риоя қилинди.

Мусобақанинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда Ватан тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар хотирасини эъзозлашдан иборат бўлди.

Мусобақа майдонида ҳар бир беллашув нафас тўхтатар эди. Спортчилар майдонга чиқиб, жанговар маҳорат ва жисмоний тайёргарликларини намоён этдилар, ҳар бир ҳаракатда ирода ва садоқат намунасини кўрсатдилар.

Натижага кўра, Натижага кўра, 57 кг вазн тоифасида — Тошкентдан келган Юнус Кенжаев, 80 кг вазн тоифасида — Сирдарёлик Камрон Худойбердиев, 62 кг вазн тоифасида — Сирдарё вилояти ИИБ ходими Дилмурод Аҳмедов, 84 кг вазн тоифасида — Янгиерлик Мақсуд Мухторов, 61 кг вазн тоифасида — Миллий гвардия ходими Нодир Жўрақулов, 70 кг вазн тоифасида — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими Қайнар Пардаев, 80 кг вазн тоифасида — ИИБ ходими Азиз Абдужабборов, 100 кг вазн тоифасида — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими Ботир Бойматов, 61 кг вазн тоифасида — ИИБ ходими Жавоҳир Тоғаймуродов, 70 кг вазн тоифасида — Динамо спорт клуби аъзоси Озодбек Омонов, 93 кг вазн тоифасида — ИИБ ходими Нурсултон Саидмуродовлар ғолибликни қўлга киритдилар.

Мусобақа давомида марҳум ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг хотираси бир дақиқа сукут билан ёд этилди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири