Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аралаш жанг санъати бўйича вазир кубоги муваффақиятли якунланди
09:50 / 2020-10-26

Ўтказилган тўққизта беллашув натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси эгаллади.


Аввал хабар берганимиздек, 23-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази клубида аралаш жанг санъатлари бўйича профессионаллар ўртасида илк бор мудофаа вазири кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунлари саралаш ва ярим финал босқичи доирасидаги жанглар ташкиллаштирилди. Республикамизнинг турли вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган юздан ортиқ спортчи иштирокидаги муросасиз баҳслар натижаларига кўра, тўққизта вазн тоифасида финалчилар номи аниқланди.

Якшанба куни мусобақанинг тантанали очилиш ва финал босқичи бўлиб ўтди.

Ранг-баранг шоуларга бой бўлган ушбу маросмида мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов биринчи марта ўтказилаётган бу мусобақа финалчиларига омад тилади Ҳарбий оркестр томонидан давлатимиз мадҳияси ижро этилиб, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Шундан сўнг ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган ҳал қилувчи финал учрашувларига старт берилди.

Қизиқарли кечган жанглар якунида мудофаа вазири кубоги ғолиб ва совриндорлари номи аниқланди. Ҳасан Ўроқов (Навоий), Жасурбек Анорбоев (Тошкент вилояти), Исломбек Маҳаммаджонов (Тошкент шаҳри), Жаҳонгир Жумаев (Бухоро), Самандар Сатторов (Мудофаа вазирлиги), Шоҳасан Мирзаматов (Мудофаа вазирлиги), Шаҳбоз Ортиқов (Қашқадарё), Азамат Нуфтиллаев (Қашқадарё) ва Жасур Мирзамуҳаммедов (Мудофаа вазирлиги) ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритди.

Ўтказилган тўққизта беллашув натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси эгаллади.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга медаллар, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (2).jpg

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (3).jpg

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (5).jpg

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (6).jpg

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (9).jpg

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (10).jpg

Mudofaa-vaziri-kubogi-kimlarga (11).jpg

Асрор РЎЗИБОЕВ,
Мудофаа вазирлиги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар
департаменти ходими.