Араблар икки аср қурган Кордоба масжиди бугун қай аҳволда?
Испаниянинг Толедо шаҳрини эртаклар шаҳрига ўхшатиш мумкин. Қадимий бинолар, тор йўллар ва бетакрор обидалар бир-бирига уйғунлашиб кетган.
Испаниянинг Толедо шаҳрини эртаклар шаҳрига ўхшатиш мумкин. Қадимий бинолар, тор йўллар ва бетакрор обидалар бир-бирига уйғунлашиб кетган. Шаҳар ичидаги йўллар жуда тор бўлсада, на шофёрга ва на пиёдага халақит бермайди. Ҳамма ўз йўлида кетаверади.
– Бу ердаги ҳар бир тарих бўлаги биз учун қадрли, – деди халқаро эксперт, сафаримиз координатори Алехандро Пастрана. – Шу боис, ҳеч ким шаҳар бинолари, кўп қаватли уйларнинг ташқи кўринишини бузиши мумкин эмас. Бу давлатнинг қаттиқ тартиби ва қонуни. Масалан, Толедо шаҳри яқинидаги қўп қаватли уйлардан бирида чизилган гуллар 1955 йилдан буён ўз ҳолича сақланмоқда. Бу гулларни ўчириш ёки уни қайта ўзгартириш мумкин эмас. Бу қўп қаватли уйларнинг кўриниши суратларга олиб қўйилади. Уй эгалари фақат ички томонини таъмирлаш ҳуқуқига эга.


Кордоба ҳам Испаниянинг тарихий шаҳри. 711 йил араблар истилосидан кейин шаҳар меъморчилигида араб услублари асосида бунёд этилган иморатлар бугун давлатнинг бой тарихига айланган. Кордоба масжиди улардан бири. VIII асрда қурилиши бошланган ушбу масжид икки аср давомида бунёд этилган. Ўзига хос меъморий асар бўлган ушбу иморат қурилишида араб халифаларининг алоҳида ҳиссаси бор. Масжид 1412 йилдан кейин черковга айлантирилган. Испанларнинг сувдан оқилона фойдаланиш бўйича орттирган тажрибаси ҳам араблар билан боғлиқ бўлиб, ушбу тажриба йигирма асрлик тарихга айланган.
