Араб коалицияси ҳужумга жавоб қайтарди
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси кучлари ҳуситларнинг Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабига қилган ҳуружига жавобан Сана шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди.
Айни пайт Сана устидан узлуксиз ҳаво назоратини ўрнатган коалиция Сана аҳлини жангарилар жойлашган аҳоли пункти ва ҳарбий лагерлардан узоқроқ туришга чақиряпти.
Ҳуситлар БААга қарашли ҳудудларга баллистик ракета ва учувчисиз ҳаво воситалари билан ҳужум қилганини билдириб, воқеалар учун жавобгарликни зиммасига олди.
Ҳаракат, асосан, Дубай ва Абу-Даби аэропорти, Мусаффа ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводи, амирликларга тегишли баъзи муҳим, махфий объектларга қарата амалга оширилган.
Душанба куни Абу-Дабида учувчисиз самолёт ҳужуми оқибатида юзага келган ёнғинда уч киши - икки ҳиндистонлик ва бир покистонлик ҳалок бўлиб, олти киши жароҳат олган эди.
(Улуғбек Маҳмирзаев)