Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Араб делегацияси кўҳна Бухорода
11:32 / 2025-11-04

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Маданият вазири ўринбосари Алканаан Фаҳад Абдулраҳман бошчилигадаги делегация  Бухорога келди. Меҳмонларга Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Шаҳриёров ҳамроҳлик қилди.

Ташриф доирасида араб делегацияси кўҳна Бухоронинг тарихий қисми – Эски шаҳар бўйлаб сайр қилди. Ташрифнинг мазкур қисми меҳмонларга шаҳарнинг бой маданий мероси ва кўп асрлик тарихий анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берди.

Делегация аъзолари Лаби ҳовуз мажмуаси, Мир Араб мадрасаси, Калон минораси ва Арк қалъаси каби дунёга машҳур меъморий ёдгорликларни кўздан кечирди. Уларга мазкур иншоотларнинг тарихи, меъморий хусусиятлари ҳамда уларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Меҳмонларни Бухоро шаҳрининг нафақат тарихий қиёфаси, балки бугуни, янгиланиш ва бунёдкорликлар, замонавий ривожланиш жараёни ҳам бефарқ қолдирмади. Улар қадимий маданият масканларидан бири Бухоро аҳолисининг самимий меҳмондўстлиги ва бой маданий меросидан таассурот олди.

Зариф Комилов, ЎзА