Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Араб давлатлари Москва ва Киев музокарасини ташкил этмоқчи
19:07 / 2022-06-22

Араб давлатлари Миср пойтахти Қоҳирадаги Араб Давлатлари Лигаси (АДЛ) қароргоҳида Москва - Киев музокарасини ўтказиб, икки давлатни муросага келтиришни истайди, деб баёнот берди ташкилот Бош котиби Аҳмад Абу ал-Ғайт Жазоирнинг “AL24” телеканалига берган интервьюсида.

Бош котиб сўзига кўра, ҳозир Жазоир, Миср, Иордания, Ироқ ва Судан давлатлари ташқи ишлар вазирларидан иборат алоқа гуруҳи Россия ва Украина нуқтаи назарини яқинлаштириш бўйича маслаҳатлашув ўтказмоқда.

Гуруҳнинг вазифаси манфаатдор томонлар билан алоқа ўрнатиб, Украина атрофидаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга кўмаклашишдан иборат.

“Яқин кунларда алоқа гуруҳига аъзо вазирлар ўртасида видеоконференцалоқа тарзида навбатдаги учрашув бўлиб ўтади. Умуман, араб давлатлари икки томон бир давра атрофида музокара бошлашини хоҳлайди”, деди АДЛ Бош котиби.