Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ар-Риёддан фахр билан қайтган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди
17:10 / 2025-11-14

Спорт — бу фақат рақобат ёки медалларгина эмас, балки Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш, ягона мақсад сари бирлашган жамоа руҳининг белгилари ҳам.

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида давом этаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида юртимиз байроғини баланд кўтарган оғир атлетикачиларимиз ана шу руҳни яна бир карра намойиш этишди.

Оғир атлетикачиларимиз беш кунлик беллашувларда 6 та олтин, 9 та кумуш, 5 та бронза, жами 20 та медаль жамғариб, Ўзбекистон делегациясининг умумий медаллар ғазнасига сезиларли ҳисса қўшди.

Бугун тонг саҳарда терма жамоамиз аъзолари Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар оғир атлетикачиларимиз спортимиз мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги, атлетларимизнинг оила аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан тантанали тарзда қарши олинди.

Маросимда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов атлетларимизни тарихий муваффақият билан табриклаб, терма жамоамизнинг натижалари мамлакатимизда оғир атлетика спорти изчил ривожланаётганининг ёрқин исботи эканини таъкидлади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА