Ар -Риёд халқаро китоб кўргазмаси 120 та маданий тадбирни ўз ичига олади
Орзиқиб кутилган Ар- Риёд халқаро китоб кўргазмаси 1 октябрда Саудия Арабистони пойтахтида очилади ва 10 кун давом этади.
Кўргазмани ташкил этишдан мақсад жамиятда китоб ўқишга бўлган иштиёқни ошириш, турли маданиятлар, адабиёт ва санъатга оид билимни ошириш учун янги имкониятлар яратишдан иборат.

Маданий дастурда араб ва халқаро миқёсдаги таниқли ёзувчилар, мутафаккир ва танқидчилар иштирок этиб, маданий ижодкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи семинарлар, маъруза ва маҳорат дарсларида иштирок этадилар.
4-5 октябрь кунлари кўргазма доирасида араб дунёсида нашриёт саноати ва уни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинадиган нашриётчилар конференцияси бўлиб ўтади.Тадбир доирасида Саудия ва Ироқнинг энг таниқли ёзувчилари иштирокида Ироқ маданиятини ифодалайдиган семинарлар ҳам ўтказилади.