Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Aр-Риёд: Халқаро лочинлар аукциони – янги авлод лочинлар намойиши
17:04 / 2021-08-07

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5-12 август кунлари Саудия Aрабистони пойтахти Aр-Риёдда 12 та мамлакатдан юзлаб маҳаллий ва халқаро наслчилик хўжаликлари иштирок этадиган Халқаро лочин селекционерлари аукциони ўтказилмоқда.

Тадбир тафсилотларига кўра, Халқаро лочинлар селекционерлари кимошдиси лочинларнинг янги тур навларини пайдо бўлишига асос бўлади.

Саудия Арабистони Лочинлар клуби  бош ижрочи директори Ҳосам бин Aбдул Моҳсин ушбу тадбирни шарҳлар экан, лочинлар парвариши азалдан арабларнинг тирикчилик манбаи сифатида кўрилганини қайд этди.

Минтақада топилган ёзувлар шуни кўрсатдики, Aрабистон ярим ороли аҳолиси лочинларни минг йиллар олдин уй ҳайвонлари сифатиди парвариш қилганлар.

Аукционда  Саудия Aрабистони, БAA, Баҳрайн, Франция, AҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Испания, Ирландия, Италия ва бошқа дунёнинг  14 мамлакатидан маҳаллий ва халқаро фермер хўжаликлари иштирок этмоқда.  

Биринчи оқшомда аукцион бешта лочин учун 59 000 доллар  даромадни қўлга киритди.

Танлов шиддатли ўтмоқда. Чунки аукционда лочинларнинг ноёб турлари савдога қўйилган.