Ҳар куни бирор янги қайғули рекорднинг гувоҳига айланаётгандек бўлаяпмиз
Бугунга қадар дунё бўйлаб коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 8,8 миллионта ҳолат кузатилди, 465 минг нафардан ортиқроқ киши касаллик қурбони бўлди.
Бугунга қадар дунё бўйлаб коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 8,8 миллионта ҳолат кузатилди, 465 минг нафардан ортиқроқ киши касаллик қурбони бўлди.
Бундай далилларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебреесус Женевадаги брифингда маълум қилди, дейилади ТАСС хабарида. “Вазият тақозосига мувофиқ ҳар куни бирор янги қайғули рекорднинг гувоҳига айланаётгандек бўлаяпмиз, шундай тасаввур ҳосил бўлмоқда. Кейинги кеча кундуз давомида COVID-19 билан боғлиқ 183 минг янги ҳолат қайд этилгани маълум бўлди”, деди ташкилот раҳбари.