Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШнинг Япония ва Жанубий Кореядаги ҳарбий базаларида коронавирусга қарши эмлаш бошланди
17:33 / 2020-12-29

Хитой оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, 29 декабрдан бошлаб AҚШнинг Япония ва Жанубий Кореядаги ҳарбий базаларида коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланди. Эътиборлиси, ушбу базалардаги Япония ва Корея фуқаролари эмлаш доирасига кирмайди.

Япония Телерадиоузатиш ассоциацияси ҳисоботида эса тегишли манбаларга таянилган ҳолда эмлаш бошланган Японияда жойлашган AҚШ ҳарбий агентликлари рўйхатига Мисава (Aомори префектураси), Ёкота (Токио), Кадена (Окинава) Ёкосука (Канагава) базалари ва Зама (Канагава) ҳамда Зуикеиран (Окинава) лагерлари кириши қайд этилган.

Хабарда айтилишича, Японияда жойлашган AҚШ ҳарбийлари Aмериканинг Модена компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 8000 доза вакцина олишган. Режага кўра, ҳарбийлар кетма-кет эмланади. Тиббиёт ходимлари жараёнга жиддий аҳамият беришмоқда.

Жанубий Корея ОАВда ҳам 29 декабр куни ушбу мамлакатдаги AҚШ армияси қўмондонлиги Осан, Пхонгтек, Кёнгги-до ва Шимолий Жеолланинг Гунсан шаҳридаги AҚШ ҳарбий базаларида тиббиёт ва логистика ходимлари томонидан вакцина ёрдамида эмлаш бошлангани ҳақида матбуот баёноти эълон қилинди.

Маълум бўлишича, AҚШ армиясининг Корея Республикасидаги қўмондони Роберт Aбрамс ҳам Пхентаек базасидаги Ҳамфри лагерида эмланган.

Шоҳида Жалилова, ЎзА