English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг яна бир ташкилоти Ўзбекистонда давлат рўйхатига олинди
11:57 / 2022-10-01

“East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур ташкилотнинг асосий мақсади – суд тизимини ислоҳ қилишда судьяларни касбий тайёрлаш жараёнига халқаро стандартларни жорий қилиш, судялар фаолиятини баҳолаш бўйича илғор амалиётларни тадқиқ қилишга кўмаклашишдир. Шунингдек, ташкилот судьялар ва ходимлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади.  
 
Ўзбекистонда одил судловни амалга ошириш, судьяларнинг профессионаллиги ва суд тизимига жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш мақсадида ташкилот Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Суд тизимини мустаҳкамлаш бўйича фаолият дастури”ни амалга оширади. 
 
“East-west management institute, inc.” ташкилоти 2025 йил 31 декабрга қадар фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

 

ЎзА