АҚШнинг Шарқий Европага жўнатиладиган ҳарбийлари сонига аниқлик киритилди
АҚШ президенти Жо Байден журналистларга яқин орада Америка ҳарбий хизматчиларининг унчалик катта бўлмаган гуруҳи НАТОнинг Шарқий Европа мамлакатларига жўнатилиши ҳақида буйруқ олади, дея маълум қилди.
Бу ҳақда Оқ уй тарқатган ёзма баёнотда айтилмоқда.
Шимолий альянснинг “шарқий қаноти” тайёргарлигини кучайтириш учун АҚШнинг 8,5 минг аскари тайёр турибди, дейилади хабарда.
"Мен АҚШ қўшинларини яқин кунларда Шарқий Европадаги НАТОга аъзо мамлакатларга жўнатаман. Улар унчалик кўп эмас", — деган президент Жо Байден.
АҚШ ҳукуматининг таъкидлашича, ушбу контингент Украина атрофидаги кескинлик туфайли ўз хавфсизлигидан хавотир олаётган альянснинг аъзо мамлакатлари ҳудудига жойлаштирилиши мумкин.