"Россия қуролли кучларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши билан боғлиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари туфайли Россияга сафар қилманг", - дейилади дипмиссия сайтида тарқатилган хабарда.
Россияга сафар қилмаслик сабаблари орасида, АҚШ фуқароларини ҳибсга олиши учун "кучли таъқиб этилиши, маҳаллий қонунчиликларни ўз билганича қўллаш, Россияга ва Россиядан рейсларни қисқартириш, Элчихона томонидан Россияда бўлиб турган АҚШ фуқароларига ёрдам кўрсатилиши чекланиши ва терроризм эҳтимоли" каби ҳолатлар келтирилган.
"Россияда яшаётган ёки саёҳат қилаётган АҚШ фуқаролари зудлик билан мамлакатни тарк этиши керак", - дея таъкидланади элчихона хабарида.
Бундан ташқари, дипмиссиянинг таъкидлашича, Россия ҳукумати Россия - Америка фуқаролигига эга бўлган шахсларнинг “АҚШ фуқаролигини тан олмаслиги” ва уларнинг АҚШ консуллик ёрдамларини олишига ҳалақит қилиши ҳамда урушга сафарбар этиши, уларнинг Россиядан чиқиб кетишини тақиқлаши ёки ҳарбий хизматга чақириши мумкин”.
Шунингдек, хабарда АҚШ элчихонаси АҚШ фуқароларига Россиядан чиқиб кетишига ёрдам кўрсатиш имкониятлари жиддий чеклангани эслатилган.
АҚШ элчихонаси худди шундай огоҳлантиришни ўтган йили февраль ойида Украинада махсус ҳарбий амалиёт бошлангандан кейин ҳам эълон қилган эди, деб ёзмоқда РИА Новости.