Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг ўн уч штати Трамп маъмуриятини судга берди
20:49 / 2026-02-20

АҚШда федерал ҳукумат ва штатлар ўртасида жиддий ҳуқуқий можаро юзага келди. 13 штатга тоза энергия лойиҳалари учун ажратилган 1,2 миллиард доллар берилиши тўхтатилгани сабаб, Оқ уй маъмурияти устидан судга мурожаат тушди. Гап Конгресс томонидан аввал тасдиқланган, кейин амалдаги Президент маъмурияти бекор қилган молиявий манба ҳақида кетяпти. Ушбу маблағ қайта тикланадиган энергия тизимини ривожлантириш, муайян инфратузилма барпо этиш учун йўналтирилиши керак эди.

Калифорния бошчилигидаги коалицияга Вашингтон, Орегон, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Коннектикут, Массачусетс, Род-Айленд, Вермонт, Колорадо, Иллинойс, Мэриленд ва Висконсин қўшилган. Калифорния губернатори мазкур қадам юз минглаб иш ўрни йўқотилиши, миллиардлаб доллар иқтисодий самарадорлик йўқотилишига сабаб бўлиши, мамлакатнинг тоза энергия соҳасидаги глобал рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.

Даъвогар штатлар Конгресс томонидан қонуний равишда тасдиқланган қарор маъмурият томонидан бекор қилиниши ноқонуний, деб ҳисоблаб, молиялаштириш қайта тикланишини талаб қилмоқда.

Ф.Яхшибоева, ЎзА