АҚШнинг икки тоннадан ортиқ юк ташувчи космик кемасининг Халқаро космик станциясига учирилиши муваффақиятли амалга оширилди
Қўшма штатларда “SpaceX” компаниясининг “Cargo Dragon” юк ташувчи космик кемасининг Халқаро космик станциясига учирилиши муваффақиятли амалга оширилди.
“INTERFAX.RU” хабарига кўра, учириш “SpaceX”нинг “Falcon 9” ракета ташувчиси ёрдамида амалга оширилган.
Бу Халқаро станцияга 20 фоиздан ортиқ юк олиб чиқувчи биринчи космик кеманинг парвози ҳисобланади.
У икки тоннадан ортиқ озиқ-овқат ва илмиий тадқиқотлар учун турли воситаларни олиб чиқади ва бир ой муддатда станция таркибида туради.