Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг F-35 қирувчи самолёти Жануби-Хитой денгизига қулаб тушди
19:19 / 2022-01-25

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига қарашли энг замонавий F-35 қирувчи самолёти Жануби-Хитой денгизида турган "Карл Винсон" авиаташувчи кемасига қўниш пайтида ҳалокатга учради, деб хабар тарқатди АҚШ Тинч океани флоти матбуот хизмати.

"F-35С Lightning II билан боғлиқ ҳодиса палубага қўниш пайтида содир бўлган. Хабарда келтирилишича, ўша пайтда "Карл Винсон"да режали парвозлар амалга оширилаётган бўлган. Учувчи катапультада сакрашга улгурган ва ҳарбий вертолёт орқали кемага чиқариб олинган", — дейилади матбуот хабарномада.

Учувчининг аҳволи яхши, воқеа жойида яна етти нафар денгизчи жароҳат олгани айтилмоқда. Уларнинг уч нафари Филиппиндаги касалхонага жўнатилган.

Lockheed Martin F-35 Lightning II — кам сезилувчан ва кўп вазифани бажарувчи бешинчи авлод қирувчи-бомбардимончи самолётлар туркумига киради. Ушбу машина Американинг Lockheed Martin фирмасида учта вариантда ишлаб чиқарилади. Бири АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари эҳтиёжи учун ишлаб чиқилган қуруқликдаги қирувчи самолёт (CTOL), иккинчиси АҚШ денгиз пиёдалар корпуси учун қисқа масофада ҳавога кўтарила оладиган ва вертикаль равишда қўнадиган (STOVL), учинчиси палубага қўнадиган қирувчи самолёт ҳисобланади.