АҚШнинг давлат қарзлари рекорд даражага етиб, илк бор 30 триллион долларлик чегарадан ўтди.
Мамлакат молия вазирлиги эълон қилган ҳисоботда ушбу рақам келтирилмоқда.
Америкалик молия экспертларининг таъкидлашича, ушбу кўрсаткичга Вашингтон тахмин қилган муддатдан ҳам эртароқ эришилди.
"Бунга федераль ҳукумат томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашда триллион доллардан ортиқ инвестиция йўналтирилгани сабаб бўлди, қолаверса, беш триллион доллар ишсизларга кенгайтирилган ёрдам пули сифатида тарқатилди, кичик бизнес ва тўловларни мақбуллаштиришни қўллаб-қўллашга ҳам маблағ сарфланди", – дея таъкидланади New York Times газетасининг эълон қилган таҳлилий мақоласида.
Сўровда иштирок этган иқтисодчиларнинг аксарияти, давлат қарзларининг рекорд даражага чиқиши ҳалокат белгиси эмас демоқда. Уларнинг фикрича, чунки АҚШ иқтисодиёти пандемия давом этаётганига қарамай ўсишни намойиш қилмоқда, фоиз ставкаси эса паст даражада сақланмоқда.
Ўтган декабрда АҚШ президенти Жо Байден давлат қарзлари 2,5 триллион доллар қилиб белгиланган чегарани 31,4 триллион долларгача ошириш бўйича қонунни имзолаган эди. Оқ уй вакили Жен Псакининг баёнот беришича, ушбу қарор таваккалчилик билан қабул қилингани йўқ. Унинг таъкидлашича, АҚШ тарихида бундай чоралар 80 мартадан ортиқ амалга оширилган.