English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШнинг бир нечта штатларида Ўзбекистон парламенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда
14:07 / 2024-10-21

Жорий йилнинг 19 октябрь куни мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси томонидан Аризона, Флорида, Жоржия, Мэриленд ва Виржиния штатларида Ўзбекистон парламенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу сиёсий тадбирда Тусон, Феникс, Меса ва Темпа шаҳарларида ва қўшни штатларда доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларимиз фаол иштирок этишди. 

Овоз бериш жараёнида иштирок этаётган ватандошларимиз, айниқса “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ўз фуқаролик бурчларини амалга оширишда алоҳида жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз келажагига беэътибор эмасликларини намоён этдилар. 

Флорида штатининг Орландо шаҳрида ташкил қилинган овоз бериш жараёнларида мазкур парламент сайловларининг мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилиши сиёсий партиялар самарадорлигини оширишга, мамлакатимизда демократик институтлар ролини янада мустаҳкамлашга кенг имкониятлар яратиши таъкидланди. 

Мэриленд штатининг Пайксвиль шаҳрида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фуқароларимиз фаол иштирок этиш орқали юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини намоён қилдилар. 

Виржиния штатининг Фейрфакс, Жоржия штатининг Атланта шаҳарларида ҳам ватандошларимиз ушбу муҳим сиёсий тадбирда жонбозлик кўрсатишди.