Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШлик халқаро кузатувчи Ҳаселкорн Файе сайлов ҳақида ўз илиқ фикрларини билдирди
19:16 / 2023-07-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятидаги сайлов жараёнларини кузатиб борган Россия, АҚШ, Германия, Финляндия, Чехия, Латвия, Швеция, Франция, Словакия сингари бир қатор хорижий давлатлар халқаро кузатувчилари жараён ҳақида ўз илиқ фикрларини билдирмоқда.

– Илгари бир қатор давлатлардаги муҳим сиёсий жараёнларда кузатувчи сифатида иштирок этганман, - дейди Термиз шаҳридаги 260-сайлов участкасида сайлов жараёнлари билан яқиндан танишган АҚШлик халқаро кузатувчи Ҳаселкорн Файе. – Тан олиш керак, мамлакатингизда, шу жумладан, Сурхондарёда бу жараёнга пухта тайёргарлик кўрилган. Сайлов участкаларида сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган. Айни пайтгача ҳеч қандай қонун бузилишлари кузатилмади. Одамлар кўтаринки руҳда овоз бериб, ўз фуқаролик бурчларини бажармоқда. Номзодларга омад тилайман.

[gallery-12694]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА