Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШлик профессор андижонлик талабаларга маъруза ўқиди
13:37 / 2023-10-08

АҚШнинг Аризона университети профессори Кейт Браун Андижон давлат университетида бўлди.

Маълумки, Аризона унверситети дунёдаги энг нуфузли ва узоқ тарихга эга университетлардан бири ҳисобланади. 1885 йилда ташкил этилган мазкур олий таълим муассасаси бугун жаҳон университетлари рейтингида THE тизими бўйича 180- ўринни,  QS бўйича 171- ўринни эгаллаб турибди. Айни кунда ўзининг йирик инфратузилмасига эга университетда аниқ, гуманитар, ижтимоий фанлар, астрономия, бизнес, ҳуқуқшунослик, журналистика, тиббиёт ва технология йўналишларида минглаб талабалар таҳсил олади.  

[gallery-13908]

Аризона университети профессори Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев қабулида бўлди, икки университет ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирди.  

Музокарадан сўнг АҚШлик олим университетнинг социология йўналиши талабалари учун машғулот ўтказди, “Гендер муаммолари: ижтимоий муносабатларда аёлларнинг роли таҳлили” мавзусида маъруза ўқиди.

Маъруза давомида талабалар фаннинг асосий назариялари, амалий тадқиқотлар билан бир қаторда мавзуга янгича ёндашув, ечимлар, муҳим қиёсий таҳлил натижалари ҳақида кенг маълумотлар олди.  

Машғулотдан сўнг Аризона университети профессори Фуқаролик жамияти назарияси кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган илмий семинарда қатнашди. Семинар давомида олим ўзининг тадқиқот йўналиши, илмий ишлари, шунингдек, Аризона университетида социология муаммоларини тадқиқ қилиш масалалари хусусида гапириб берди. Семинар давомида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, конференциялар ташкил этиш бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Шундан сўнг профессор Кейт Браун университет тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейида бўлиб, музей экспонатлари билан яқиндан танишди.

 

 Ф. Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари.