Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШдаги совуқ иқлим 80 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
11:26 / 2024-01-23

Қўшма Штатларда миллионлаб америкаликлар ғайритабиий совуқ ва бўронларнинг салбий оқибатларини бошдан кечирдилар. “CBS News” телеканали хабарига кўра, Тинч океанининг шимоли-ғарбий соҳилидаги Орегон штатида музли бўрон туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Пенсильвания, Калифорния ва Индиана штатларида эса экстремал об-ҳаво шароити туфайли электр энергияси узилиб қолди. Ўтган ҳафта давомида мамлакат бўйлаб ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган бахтсиз ҳодисаларда 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, жорий ҳафтанинг биринчи кунларида ҳам совуқ об-ҳаво шароити давом этади. Қўшма Штатларнинг кўплаб минтақаларини қамраб олишда давом этаётган қутбли совуқнинг салбий оқибатлари 100 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатди. Теннесси штати маъмурияти аҳолидан электр энергиясини тежашни сўраган.

ЎзА