Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШдаги ноқонуний муҳожирлар тиббий маълумотлар орқали қидирилади
11:07 / 2025-07-21

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) Қўшма Штатларда ноқонуний яшаётган муҳожирларни қидириш учун 80 миллионга яқин беморнинг тиббий маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқини олди, деб хабар тарқатди “NBC” телеканали.

– Иммиграция идоралари АҚШнинг камбағаллар учун тиббий дастури “Medicaid” маълумотлар базасини юклаб ололмайди ва ундан фақат 9 сентябргача иш кунларида чекланган соатларда фойдаланиши мумкин бўлади, - дея таъкидлайди нашр.

Шу билан бирга, асосан демократлар томонидан бошқариладиган Американинг бир қатор штатлари судда шахсий маълумотларнинг тақдим этилишига эътироз билдирмоқда.

Маълумки, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз нутқларининг бирида мамлакатда ноқонуний иммиграцияни зудлик билан тўхтатишва миллионлаб муҳожирларни депортация қилиш жараёнини бошлашга ваъда берган эди. 

С.Раҳимов, ЎзА