Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда юзлаб намойишчилар Фаластинни қўллаб-қувватлади
10:15 / 2024-06-20

AҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Citibank” бош қароргоҳи олдида юзлаб намойишчилар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди. Улар Исроилнинг Ғазога ҳужуми молиялаштирилиши ва ўт очиш зудлик билан тўхтатилишини талаб қилишди. Юзлаб кишилар “Citibank, сен яширолмайсан, сен геноцид қиляпсан!” дея ҳайқириб, Фаластин билан бирдамлик ифодаланган ёзувлар кўтариб олган.

Полиция одамлардан бино ёнида ўтиришни сўраган. Кўрсатмага амал қилмаган кўплаб намойишчилар ҳибсга олинган. 

AҚШда фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари, айниқса талабалар тез-тез Исроилга сармоя ажратиш ва Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатиш, минтақага гуманитар ёрдам кўрсатиш каби талаблар билан намойиш уюштирмоқда.