Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда сунъий интеллект асосида ишлайдиган мактаб очилди
16:44 / 2026-02-02

Америка Қўшма Штатларида “Alpha School” номли янги хусусий мактаблар тармоғи фаолият бошлади. Анъанавий тизимдан кескин фарқ қиладиган бундай таълим муассасаларида доимий ишлайдиган ўқитувчи йўқ, одатий тартибда уйга вазифа ҳам берилмайди. Дарс фақат рақамли платформа орқали сунъий интеллект боти ёрдамида ўтилади.

Ўқувчи ҳар куни атиги икки соат давомида математика, тил, тарих ва бир неча табиий фанлардан иборат асосий билимларни ўзлаштиради. Қолган вақтни ҳаётий ва амалий кўникмани ривожлантиришга бағишлайди.

Мактаб биносида ўғил-қизларга йўл-йўриқ кўрсатиб турувчи махсус гидлар юради. Рақамли технология ва амалий машғулот уйғунлиги, шунингдек сунъий интеллект асосида индивидуал ёндашув қўлланиши таҳсилни янада қисқа, самарали қилади. Бир йиллик сабоқ учун тўлов 65 000 доллар атрофида.

Ф.Яхшибоева, ЎзА