English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда сиёсий зўравонлик рекорд даражага чиқди
13:58 / 2025-09-14

АҚШда сиёсий сабабга кўра, зўравонлик ўтган аср 60-йилларидан буён рекорд кўрсаткични қайд этди, деб ёзди “Bloomberg” агентлиги ўз таҳлилига таяниб.

- Қутбланган АҚШда сиёсий зўравонлик ҳолати кўпаймоқда, дейилган мақолада. - Сўнгги беш йилда сиёсатчиларга суиқасд уюштирилиши сони 1960-йиллардан бери энг юқори даражага кўтарилди.

Нашр берган маълумотга кўра, 2021 йилдан буён АҚШ сиёсатчиларига камида беш марта қасд қилинган. Жумладан, Оқ уй раҳбари Дональд Трамп президентликка номзод бўлгач, икки марта суиқасдга учради.

Таъкидланишича, сиёсий зўравонлик кучайиши омилларидан бири мамлакатнинг асосий сиёсий партиялари ўртасидаги тафовут чуқурлашаётгани билан боғлиқ.

- Қутбланиш кўпинча сиёсий зўравонлик билан кечади, - дейди агентлик экспертлари. - Хавф шундаки, зўравонлик баттар зўрликка олиб келиши мумкин.

Яқинда АҚШ Президенти тарафдори, консерватив фаол Чарли Кирк Юта водийси университетидаги оммавий тадбирда отиб ўлдирилди. Афсуски, бундай ҳаракат биринчи марта бўлаётгани йўқ, демоқда таҳлилчилар.

С.Раҳимов, ЎзА