АҚШда қайд этилган қуролли тажовузларда ҳалок бўлганлар сони 150 кишига етди
Камида 150 киши ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида АҚШда қайд этилган қуролли тажовузларнинг қурбони бўлди.
Бутун мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ ҳолатда мана шундай ҳодисалар қайд этилган, дейилади маҳаллий ахборот манбалари хабарларида.
“CNN” ўтган дам олиш кунларидаги Мустақиллик куни байрамининг нишонланишида фақатгина Нью-Йоркда 21 ҳолатдаги отишмада жами 26 киши жабрланганини қайд этган.
Полиция маълумотига кўра, ўтган йили бу кўрсаткич янада юқори – жабрланганлар 30 нафар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 4 июлда Нью-Йоркдаги 12 ҳолатдаги отишмада 13 киши қурбон бўлганди.