Америкалик экомаҳсулот ишлаб чиқарувчилар ноодатий, бир марталик стаканчалар ва қошиқчалар ишлаб чиқаришни бошлади.
Уларни қайта ишлаш шарт эмас, фойдаланиб бўлгандан кейин еб қўйса бўлаверади.
Бундай идишларни яратиш билан бир йўла бир нечта компания шуғулланмоқда. Улар ўз ихтироларини қоғоз ва елим чиқиндиларга қарши инновацион кураш доирасида амалга оширмоқда. Қуйида ушбу компанияларнинг ҳар бири нима билан шуғулланаётгани келтирилган:
• Incredible Eats — гуручдан қошиқ яратмоқда, қошиқлар ваниль, шоколад, қора мурч ва Чили қалампири таъмини беради;
• Good-edi — кофе учун финжонлар ишлаб чиқаради, жўхоридан ясаладиган финжонлар истеъмол қилинганда шоколад таъмини беради;
• Sorbos — гуручдан трубкалар яратмоқда ва уни есангиз албатта шоколад, қаҳва, қулупнай, лимон, ваниль, олма, имбирь ва долчин таъмларини сезасиз;
• Biotrem — буғдой кепагидан тақсимчалар, ошхона жиҳозлари ва чашкалар ишлаб чиқармоқда. Компаниядан маълум қилинишича, бундай идишларни ишлаб чиқариш анъанавий бир марталик идишларни ишлаб чиқаришдан анчайин мураккаб.
Умуман олганда, еса бўладиган идишлар Америкада анчадан буён ишлаб чиқарилади. Лекин улардан бошда чиқиндиларга қарши кураш воситаси сифатида фойдаланилар эди. Энди бундай идишлар фақат экологик талаб нуқтаи назаридан ишлаб чиқарилмоқда.