AҚШда апрель ойида 266 минг бўш иш ўрни яратилди, деб хабар берди Меҳнат вазирлиги.
Reuters хабарига кўра, яратилган иш ўринлари АҚШ иқтисодчиларининг прогнозидан анча паст. Апрелдаги кўрсаткич улар кутганидек эмас, 978 минг фуқаро иш билан таъминланиши керак эди.
Пандемия туфайли мамлакатда иқтисодий пасайиш кузатилмоқда. Сўнгги пайтларда аҳолининг ижтимоий ҳолати қийинлашган. Аммо АҚШ ЯИМ бошқа йўналишлар бўйича таққослаганда ижобий натижаларга эришишда давом этмоқда.
Меҳнат вазирлиги фуқароларни яхши маош тўланадиган иш билан таъминлаш ҳозирча мушкул эканини айтди. Шу боис, америкаликларга пандемия сабаб бир марталик ёрдам пули ва ишсизлик нафақалари тарқатилади. Аммо ушбу кўмак сентябрдан бошлаб тўхтатилади.
“Бандлик нуқтаи назаридан жамиятни олдинги ҳаётга қайтариш ва фуқаролар бандлигини таъминлаш биринчи даражали вазифамиз саналади, – деди АҚШ Федерал хизмати раҳбари Жером Пауэлл.