French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда илк бор Ўзбекистон ёшлар форуми бўлиб ўтди
12:49 / 2022-01-05

АҚШда биринчи марта Ўзбекистон ёшлар форуми ўтказилди. Тадбир Виржиния штатидаги «ZiyoTek» технологик институтида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумда Американинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва турли соҳаларда фаолият юритаётган 100 га яқин юртдошимиз, шунингдек, АҚШда таълим олиш имконияти билан қизиққан ёшлар бевосита ва видеоконференцалоқа шаклида иштирок этди.


Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев мамлакатимизда юритилаётган ёшлар сиёсатининг концептуал асослари, форумнинг мақсад ва вазифасига тўхталди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёни, ёшларга оид давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва хорижда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Сўнгги йилларда хориждаги ватандошлар билан алоқани йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, уларга мунтазам ёрдам кўрсатиш борасида сезиларли ишлар қилингани таъкидланди.


Очиқ мулоқот чоғида тадбир иштирокчилари мамлакатимизда таълим тизими самарадорлигини ошириш ва ёшлар билан ишлашга оид таклиф ва ғоялари, шунингдек, ўзбекистонлик ёш, истиқболли талабалар учун мавжуд имкониятлар билан ўртоқлашди.
Шунингдек, ёшлар АҚШда таълим олиш учун грант, виза олиш масаласи, тадбиркорликни йўлга қўйиш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, ушбу мамлакатга саёҳат қилиш шарт-шароити, мавжуд эпидемиологик вазият ҳақидаги саволларга жавоб олди.


Форум доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини ҳам ўтказилиб, АҚШдаги фаол ёшларимиздан шакллантирилган тўрт жамоа ўз билимини синовдан ўтказди.

ЎзА