АҚШда иккита вертолёт тўқнашиб кетди
Якшанба куни АҚШ Нью-Жерси штатининг Ҳаммонтон шаҳрида икки вертолёт тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, иккинчи учувчи эса оғир тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда “NBC” телеканали.
Таъкидланишича, оғир зарбли тўқнашув натижасида иккала учоқ ҳам ҳалокатга учраган, улардан бири ёниб кетган.
Федерал авиация маъмурияти маълумотларига кўра, тўқнашув Ҳаммонтон аэропорти яқинида “Enstrom F-28A” ва “Enstrom 280 °C” вертолётлари ўртасида юз берган. Ҳар бир вертолётда фақат учувчилар бўлган.
Г.Сатторова, ЎзА