Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда ҳозирча омикрон-штамм аниқланмади, деб баёнот берилмоқда
20:42 / 2021-11-29

АҚШда ҳалигача коронавируснинг "омикрон" штамми билан касалланганлик ҳолати аниқланмади, лекин эртами-кечми у барибир кенг тарқалади, деб баёнот берди мамлакатнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи.

"Бизда ҳали бундай ҳолат қайд этилмади", - деди Фаучи ABC телеканалида чиқиш қилиб. Унинг қўшимча қилишича, америкаликлар орасида "омикрон" штамми билан хасталаниш ҳолатини аниқлаш ўзини узоқ куттирмайди.

"Эртами ёки кечми, барибир кенг тарқалади, чунки у ўта юқумли вирус сифатида камида молекуляр таснифга эга", - деди Фаучи.