Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда ҳарбий хизматчиларни COVID-19 га қарши тўлиқ таркибда эмлаш бошланди
12:05 / 2021-08-26

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Американинг барча ҳарбий хизматчиларини COVID-19 га қарши тўлиқ таркибда эмлашни кечиктирмасдан бошлаш ҳақида буйруқ берди, дейилади Пентагон сайтида тарқатилган хабарда.

"Мудофаа вазирликка қарашли барча ҳарбий муассасалар, жумладан, Миллий гвардия  ҳарбий хизматчиларини тўлиқ равишда  эмлашни кечиктирмасдан бошлашни буюраман", - дейилади ҳужжатда.

Меморандумда таъкидланишича, ушбу қарор мамлакатнинг тиббий экспертлар ҳамжамияти, ҳарбий раҳбарият ҳамда АҚШ президенти Жо Байден билан атрофлича маслаҳатлашилгандан кейин қабул қилинган.