Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда “Элен” тўфони туфайли 64 киши ҳалок бўлди
10:00 / 2024-09-30

Aмерика Қўшма Штатларида юз берган 4-тоифали “Элен” тўфони оқибатида турли ҳудудлар – Шимолий ва Жанубий Каролина, Жоржия, Флорида ва Виржиния штатларида камида 64 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Флорида шимоли-ғарбий қирғоғи ҳали Миллий тўфон маркази баҳолаган, тахминан соатига 225 километр тезликда урилган тўфон таъсиридан чиқолгани йўқ.

Расмийлар маълум қилишича, кучли шамол, бўрон ва ёмғирдан миллионлаб одам кенг кўламли зиён кўрган, электр таъминотида узилиш кузатилган.

Оқ уй баёнотида Президент Жо Байден Флорида ва Шимолий Каролинада “фалокат ҳолати”ни эълон қилгани, довулдан жабр кўрганларга федерал ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма берилгани қайд этилган.

Миллий довул маркази табиий офат оқибати ҳафта охиригача давом этиши мумкинлигини маълум қилди.

Мутахассислар қайд этишича, “Элен” тўфони AҚШ жануби-шарқига етказган зарар 15-26 миллиард доллар оралиғида бўлиши мумкин.

Флоридада 1,2 миллиондан зиёд, Жоржияда 1 миллион, Жанубий Каролинада 1,3 миллион ва Шимолий Каролинада 600 мингдан кўп инсон уйидан айрилиб, ишсиз қолган.