Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШда довул қурбонлари сони 150 дан ошди
14:42 / 2024-10-02

AҚШ Флорида штати қирғоғига етиб келган “Элен” тўфони минтақага салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Кучли ёмғир ва шамол ҳосил қилган 4-тоифали довулнинг тезлиги соатига 225 километрга кўтарилди.

Расмийлар маълум қилишича, жиддий зарар кўрган Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Жоржия, Флорида ва Виржиния штатларида ҳозиргача камида 150 киши ҳалок бўлган. 150 мингдан ортиқ хонадон ёрдам сўраган, ҳудудларга озиқ-овқат, сув юборилмоқда.

Ички хавфсизлик департаменти Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги (FEMA) ҳодиса туфайли 1000 дан зиёд одам махсус бошпана остида қолаётганини маълум қилди.

Президент Жо Байден шу ҳафта бўрондан зарар кўрган ҳудудларга ташриф буюриши кутиляпти.

Табиий офат жиддий ҳалокат олиб келди. Электр узилиши миллионлаб инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Табиий офат қисман Теннесси штатига ҳам кириб борган.

Флорида ва Шимолий Каролинада “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниб, қурбонлар учун “федерал ёрдам” кўрсатилиши эълон қилинди.