Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШда бўрон ва аёз 10 кишини ҳалок қилди
14:27 / 2025-01-24

Aмерика Қўшма Штатларига қарашли кўрфаз соҳилида жойлашган жанубий штатларда минтақа учун ғайритабиий совуқ ва қор бўрони 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Дастлабки маълумотга кўра, Aлабама, Техас ва Жоржияда қаҳратон ва кучли қор оқибатида турар-жой бинолари ёнган, йўл-транспорт ҳодисалари ва музлаш ҳолати кўпайган.

Йўллар қаттиқ музлаб, кўплаб бахтсиз ҳодисалар кузатиляпти, транспорт ҳаракати жуда секинлашган. Ноқулай об-ҳаво туфайли ўнлаб рейс бекор қилинди.

Флорида штати Милтон туманида рекорд миқдорда ёғингарчилик натижасида қор қоплами 25 сантиметрга етди. Техасда, Бомонт ҳудудида ёққан 15 сантиметрлик кўрсаткич ҳам мисли кўрилмаган ҳолат сифатида баҳоланди.

Aлабама штати Мобиле шаҳрида қор қалинлиги 20 сантиметрни ташкил этган. Луизиана штати Батон-Руж ва Янги Орлеан шаҳарларида эса 1895 йилдан бери энг кучли қор ёғиши қайд этилган.

Луизианалик иқлимшунос Жей Грамс ҳудуд сўнгги 100 йилдаги энг оғир об-ҳаво шароитига дуч келганини таъкидлади. Aйрим жойларда ҳарорат 12 даражагача совиб, 26 январгача шу даража сақланиб қолиши тахмин қилинган.

Транспорт ва ривожланиш департаменти котиби Жо Донаху аҳолини қалин музлаган йўллар туфайли зарур бўлмаган саёҳатдан чекинишга чақирди.

Синоптиклар таъкидлашича, Мексика кўрфази ҳудудидаги совуқ ҳаво ҳафта охирида меъёрий ҳолатга қайта бошлайди.